...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди


11:28, 15.12.2016 Олам
 3 224

2015 йилнинг ноябрида Мексика Олий суди фуқароларнинг марихуанадан шахсий мақсадларда фойдаланишлари, ўз томорқаларида уни етиштириш ҳуқуқига эга эканликлари ҳақида қарор чиқарган.

Мексика Сенати марихуанани тиббиётда даво чоралари сифатида қўллашга рухсат берди. Бу ҳақда “Reuters.com” хабар берди.
 
Айтиш лозимки, бу Мексика ҳукуматининг қора бозор ва гиёҳванд моддалар сотувчиларининг мамлакат аҳолисига таъсирини камайтириш йўлидаги навбатдаги қадамидир.
 
Маълумотларга кўра, 2007-2014 йиллар ичида гиёҳванд моддаларга қарши кураш чоғида Мексикада 164 минг киши вафот этган.
 
Шу сабабли, Сенатнинг 98 нафар депутати марихуанадан тиббиётда фойдаланишга овоз берди. 7 депутат эса қаршилик кўрсатди.
 
Мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето шу йилнинг апрель ойида Мексикада гиёҳванд моддалардан тиббиёт ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш мақсадида фойдаланиш мумкинлиги хабар берганди. Ньето ўшанда каннабис гиёҳванд моддасини дори воситаси сифатида қатъий назорат остида импорт қилиш имконияти бўлиши ҳақида ҳам айтган эди.  
 
Маълумот учун, 2015 йилнинг ноябрида Мексика Олий суди фуқароларнинг марихуанадан шахсий мақсадларда фойдаланишлари, ўз томорқаларида уни етиштириш ҳуқуқига эга эканликлари ҳақида қарор чиқарган.
Умида Якубова

Теглар:Мексика Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!