Петербургда фаолият олиб борувчи жамоат ташкилотларидан бири Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши давридаги жасоратини юксак баҳолади.
Гап “Шон-шуҳрат хиёбони”даги Дудергоф каналидан ўтган, пиёдалар учун мўлжалланган номсиз кўприк ҳақида бормоқда. Бу ер Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинград мудофаси учун энг чекка ҳудуд бўлган.
“Барчага маълумки, ўзбек жангчилари руслар билан элкама-елка туриб, Қаҳрамон Шаҳарни душманлардан ҳимоя қилганлар, кекса ёшдагилар эса эвакуация натижасида Ўзбекистонда кечган кунларини илиқ хотиралар билан эслайдилар”, - дея таъкидладилар ташкилот вакиллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатдаги бир қатор кўчалар ва майдонларни Ислом Каримов шарафига номлашини айтган эди.