...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада чиқинди контейнеридан бўлаклаб ташланган жасад топилди


13:57, 07.09.2016 Олам
 7 239

Чиқинди контейнеридан қимматбаҳо буюм топиш истагидаги шахс жасадга дуч келди.

Бугун, 6 сентябрь куни Олма-отада Абилай Хан 30 манзилида жойлашган кўп қаватли уй ёнидаги чиқинди контейнеридан эркак кишининг қисмларга бўлиб ташланган жасади топилди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, муқим бир яшаш жойи бўлмаган киши сотиш учун бирор арзигулик нарсани топиш мақсадида чиқинди контейнерини кўздан кечираётган маҳал махсус спорт сумкасини топиб олади. Сумканинг ичида эса қонга беланган кийимлар орасидан икки қора целофан пакетда эркак кишининг бўлакларга бўлинган тана аъзолари чиқади. Воқеага гувоҳ бўлган киши заҳотиёқ яқин атрофдаги полиция ходимларини чақирган. Гувоҳнинг айтишича, қора целофанларнинг бирида 25-30 ёшлардаги эркак кишининг боши, иккинчисида эса танасининг қолган қисмлари бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, экспертлар етиб келишган.
 
Полиция жасаднинг шахсини аниқлаганликларини, бундан ташқари жиноят содир этилган хонадон ва қотилнинг шахси ҳам маълум экани ҳақида маълумот берди.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Жасад Чиқинди контейнери Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!