...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург метросида юз берган теракт буюртмачиси аниқланди


16:24, 20.04.2017 Олам
 5 747

Айни вақтда мазкур терактга алоқадорликда гумон қилинган 10 киши ҳибсга олинган.

Россия Федерациясининг махсус хизмат вакиллари 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида содир этилган терактнинг буюртмачисини аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Айни вақтда мазкур терактга алоқадорликда гумон қилинган 10 киши ҳибсга олинган. Бир неча кун аввал суд Қирғизистон фуқароси бўлган Аброр Азимовни қўлга олган эди. У Петербург метросидаги терактни уюштирган кишилардан бири экани айтилмоқда. Аброр Азимов худкуш-террорчи – Акбар Жалиловни терактга тайёрлаган.
 
3 апрель куни Санкт-Петербургнинг “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” метро станциялари оралиғида кучли портлаш содир этилганди. Оқибатда 15 киши қурбон бўлди. Кейинроқ, “Площадь Восстания” бекатида яна бир портловчи восита топилди ва у зарарсизлантирилди.
 
Дастлабки хулосаларга кўра, терактни 22 ёшли қирғизистонлик Акбар Жалилов амалга оширган. У аввалига “Площадь Восстания” бекатига бомба жойлаб, кейин бошқа жойда ўзини-ўзи портлатган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Санкт-Петербург Метро Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!