...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург метрополитенида МДҲ давлатларидан келган мигрантлар қўлга олинди


19:10, 16.06.2016 Олам
 4 643

Мигрантлар Россияга кириш олдидан талаб этиладиган тиббий суғурта полиси бўлмагани уларнинг қўлга олинишига асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Бугун, 16 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метрополитенида ёппасига мигрантларни қўлга олиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, “Парнас” метро бекатида 46 киши,  “Девяткино” бекатида эса 33 киши ушланган.
 
Қўлга олинганларнинг барчаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқаролари эканлиги аниқланди ва миграцион хизмат бўлимига олиб борилди.
 
Мигрантларнинг оммавий тарзда текширилишига сабаб, уларнинг Россияга кириш олдидан талаб этиладиган тиббий суғурта полиси бўлмагани, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари,  Санкт-Петербургда 16-18 июнь кунлари Халқаро иқтисодий форум ўтказилмоқда. Шу боис хавфсизликни таъминлаш учун ҳам оммавий текширув ўтказилган бўлиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Санкт-Петербург Мигрантлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!