...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқдаги курд мансабдори мамлакатни учга бўлиш таклифи билан чиқди


18:51, 16.06.2016 Олам
 3 390

Ироқ ИШИДдан озод этилгач, мазҳаблараро муаммолар таъсири остида қолмаслиги учун шиа, сунний ва курдлар ўртасида бўлиниши кераклиги айтилмоқда.

Агар ИШИД йўқ қилинса, Ироқ учта алоҳида қисмга бўлиниши керак. Бунда мазҳаблараро хунрезликка чек қўйилади. Учга ажратилган ҳудудлар шиалар, суннийлар ва курдларга берилиши мақсадга мувофиқ, дейди курд мансабдорларидан  бири. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Ироқ ҳукумати қўшинлари 2014 йилда ИШИД томонидан босиб олинган ҳудудларни бирин-кетин террористлар қўлидан озод этмоқда. Мамлакатда жангарилар қўлида стратегик аҳамиятга эга бўлган Мосул шаҳри қолган. Агар бу шаҳар жангарилардан озод этилса, террористик ташкилотнинг Ироқдаги таянч ҳудуди қолмайди.
 
Гарчи ИШИД йўқ қилинсада, Ироқ тарқоқ ҳолда қолаверади.  Мазҳаблараро зўравонлик йиллар мобайнида давом этиб келмоқда.  Бағдодда эса ҳокимиятни бўлишиш боши берк кўчага кириб қолган ва коррупция  авжига чиққан, дейди курд мансабдори.
 
Курдистон минтақавий ҳукумати (КМҲ) президенти Масъуд Барзанининг ўғли ва КМҲ  Хавфсизлик кенгаши раҳбари Масрур Барзанининг сўзларига кўра,  мазҳаблараро ишончсизлик шу даражага етганки, улар “бир том остида” қола олмайди.
 
“Федератив бошқарув шакли ишламади,  шунинг учун мамлакат конфедератив бўлиши ёки тўлиқ бўлиниши керак”, дейди Барзани.
 
Маълумот ўрнида, Ироқ давлатининг аҳолиси 35 миллиондан ортиқ.  Аҳолининг 75-80 фоизини араблар, 15 фоизини курд миллати вакиллари ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ Мосул ИШИД Масрур Барзани Курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

oyatulloh
09:25 14.07.2016

ok



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!