...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян терма жамоага хорижлик мураббийни таклиф этди


11:37, 15.07.2017 Спорт
 9 477

Чима Мишель Онеке Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлагунига қадар Германиянинг “Штутгарт” клубида фаолият олиб бораётганди.

Нигерия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва ҳозирги кунда мураббийлик билан шуғулланаётган Чима Мишель Онеке Ўзбекистон миллий терма жамоасида кейинги икки ўйинга юқори жисмоний тайёргарлик кўриш мақсадида Самвел Бабаян таклифига кўра иш бошлади.
 
У миллий терма жамоанинг жисмоний тайёргарликлар бўйича масъул мураббийи бўлиб тайинланди. Онекенинг асосий вазифаси миллий терма жамоа футболчиларининг жисмоний формасини қисқа вақт ичида юқори чўққига олиб чиқиш ҳисобланади.
 
42 ёшли Онеке асли нигериялик бўлиб, Голландия паспортига эга ва мураббийлик фаолиятининг асосий қисми Голландия билан боғлиқ. Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлагунига қадар у Германиянинг “Штутгарт” клубида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган эди.
 
Германиядаги фаолияти давомида Онеке ва унинг штаби катта ҳажмдаги ишни амалга оширди ва натижада “Штутгарт” кетма-кет 2 йил қуйи лигага тушиб кетиш хавфидан омон қолди.
 
Онеке Ўзбекистон терма жамоасида иш олиб бораётган иккинчи хорижлик мутахассис саналади. Сербиялик Деян Журжевич миллий терма жамоа мураббийлар штабида иш олиб бораётганига ҳам 2 йилдан ошяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Чима Мишель Онеке Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!