...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаян латвияликларни ҳам “алдади”


10:48, 23.04.2018 Спорт
 10 528

Мутахассис энди Ўзбекистонга ҳам қайта олмайди, қайтса ҳам футболга алоқадор бўлган соҳаларда ишлай олмайди.

Латвия чемпионатининг сўнгги икки йилдаги чемпиони – Юрмаланинг “Спартак” клубини энди россиялик 46 ёшли мутахассис Александр Гришин бошқарадиган бўлди.
 
Маълумки, жамоа жорий мавсумни ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаян қўл остида бошлаганди. Бироқ Бабаян лавозимга тайинланганидан сўнг икки тур ўтиб, Латвия футбол федерацияси унда мамлакат олий лигасида ишлаш ҳуқуқини берадиган УЕФА мураббийлик лицензияси йўқлигини аниқлаган.
 
Шу сабабга кўра, Самвел Бабаян ўрнини ЦСКА ёшлар жамоаси ва Россия (U-17) терма жамоасини бошқарган Александр Гришин эгаллади.
 
“Юрмаланинг “Спартак клубини бошқараман, ҳали шартнома имзоламадим. Лекин яқин кунларда клуб билан расман шартнома имзолайман, ҳозир Латвияда бўлиб турибман”, дея Гришиннинг сўзларини келтиради “Championat.com” нашри.
 
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистонда футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганди.
 
Бабаян ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасини бошқарди, лекин унга юклатилган вазифа уддаланмагандан кейин ЎФФ Самвелга чиқиш эшикларини кўрсатди. Энди у ўзига янги топган қароргоҳдан ҳам четлаштирилди.
 
Маълумот учун, Самвел Бабаян энди Ўзбекистонга ҳам қайта олмайди, қайтса ҳам футболга алоқадор бўлган соҳаларда ишлай олмайди. Чунки куни-кеча ЎФА президенти Умид Аҳмаджонов айнан Бабаян кечирилмаслигини таъкидлаб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самвел Бабаян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!