Миллий терма жамоага хориждан мутахассис топилгунига қадар ким вақтинча мураббий сифатида ишлаб туради?
Кейинчалик ЎФФнинг янги раҳбарияти терма жамоа бошқарувига хориждан мураббий олиб келиниши ҳақида баёнот берганди.
Маълумотларга кўра, токи терма жамоага хориждан мутахассис топилгунига қадар терма жамоани Қаршининг “Насаф” жамоаси бош мураббийи — Рўзиқул Бердиев вақтинча бошқариб туради.
Шунингдек, Бердиев терма жамоага бош мураббий этиб тайинланса, ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Қатар термасига қарши ўртоқлик учрашувида МТЖ устози сифатида илк дебютини ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган “Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирлаганди.
Маълумот учун, Рўзиқул Бердиев 2008–2011 йилларда “Насаф” мураббийлар штабида ассистент, 2012 йилдан буён эса бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда.
Рўзиқул Бердиев Қарши клуби ишлаб келаётганидан буён жамоа бир марта мамлакат вице-чемпиони (2011), 6 карра бронза медаль соҳиби (2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016), Ўзбекистон Кубоги (2015) ва Суперкубоги (2016) ғолиби ҳамда ОФК Кубоги (2011) соҳиби бўлган.