...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон терма жамоаси Руминияга “ўзбекистонлик самолётда” учиб кетди


20:08, 04.10.2017 Спорт
 4 445

Руминия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Кеча, 3 октябрь куни тунда футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Руминия терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиш учун Бухарест шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда “Sports.kz” нашри хабар бермоқда.
 
Эътиборли томони шундаки, Қозоғистон футбол Федерацияси терма жамоанинг Руминияга етиб бориши учун Ўзбекистон байроғининг разми ҳамда “Ўзбекистон” ёзуви туширилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолёт танланган. Самолёт чартер рейс орқали Руминия пойтахти Бухарестга парвозини амалга оширган.
 
Тахминларга кўра, Қозоғистон футбол федерацияси Ўзбекистон ёзуви туширилган самолётни — Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 мундиали гуруҳ босқичига яқин келгани сабаб танлаган бўлиши мумкин.
 
Бироқ яна бир тахминга кўра, Қозоғистон футбол федерацияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси хизматларини ҳам арзон ҳам қулайлиги туфайли танлаган бўлиши ҳам мумкин.
 
Маълумот учун, Руминия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 5 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
 
Александр Бородюк бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқчида ўтказилган 5 ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраган бўлиб, ўз тарихида рекорд даражадаги пасайишни қайд этди.
 
Айни пайтда қозоғистонлик мухлислар томонидан ҚФФ президенти Сеильд Байшаков ҳамда бош маслаҳатчи Куаниш Аубакиров кескин танқид остига олинмоқда. Аммо ушбу танқидларга ҳозирча расмий вакиллардан ҳеч ким жавоб беришни истамаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқининг 3-раундидан ўрин олган Жанубий Корея терма жамоаси билан Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозона олмай, Россия мундиалидан мосуво бўлганди.
 
Кейинчалик Самвел Бабаян юклатилган вазифани бажара олмагани учун миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистон ҳаво йўллари Бухарест Ўзбекистон терма жамоаси Самвел Бабаян Қозоғистон футбол федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!