...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung Instagram’ни Waffle билан енгмоқчи


16:18, 16.03.2016 Технология
 3 706

Вафли шаклидаги бирлашган коллажларни амалга ошириш имконияти сабабли хизмат Waffle деб аталади.

Samsung корпорацияси Instagram ижтимоий тармоғининг аналоги бўлган Waffle ижтимоий тармоғини ишга тушириш арафасида. Ушбу мобил ижтимоий тармоқда Instagram’дан фарқли равишда суратларни бирлашган коллаж ҳолатига келтириш имконияти мавжуд. Бу ҳақда компания вакиллари берган маълумотлар асосида “News.rambler.ru” хабар тарқатмоқда.

Айни хизмат орқали сурат ва расмларни интернет тармоғидан юклаб олиш ҳамда юклаб олинган суратлардан бирлаштириш мумкин. Коллажнинг формати вафли шаклини эслатади. Шундан келиб чиққан ҳолда хизматга Waffle номи берилган.

Чет эл оммавий ахборот восталари ушбу хизматни Instagram билан солиштиришмоқда. Ҳозирда Waffle ижтимомий тармоғини ишга тушириш борасида сўнгги ишлар амалга оширилмоқда. Хизмат 2016 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Samsung Instagram Waffle 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!