...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда она икки фарзандини ўлдирди


19:23, 06.07.2018 Жамият
 19 016

Ўзини ҳам пичоқлаган айл шифохонага ётқизилган.

Кеча, 5 июль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она икки фарзандини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа туманнинг “Қоровултепа” МФЙда вақтинча яшовчи Раҳима (исмлар ўзгартирилган) исмли аёл томонидан амалга оширилган.
 
Аёл 7 ёшли Баҳора ва 1 ёшли Марям исмли қизларини қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. Сўнг пичоқни ўзининг қорин қисмига санчган.
 
Натижада аёлнинг қизлари воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёлнинг ўзи шифохонага ётқизилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар