Компания директорнинг ўринбосари, яъни мансабдор шахс томонидан Nexia автомашинаси олиб қочилган.
ИИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомобиль Гагарин кўчасида техник соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пайариқ туманида яшовчи, корхона директорининг ўринбосари, яъни мансабдор шахс бўлган, 1967 йилда туғилган М.М. содир этганлиги аниқланиб, гумондор қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.