“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси Тошкент-Истанбул йўналишида авиапарвозларни ҳар куни амалга оширади.
Маслаҳатлашувлар якунига кўра 2017/2018 йилларда қишки даврда ҳар бир ташувчи томонидан ҳафтада бир марта, ёзги мавсумда ҳафтасига 2 мартадан Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этувчи мажлис баёни имзоланди.
Туркия Республикаси Транспорт, денгиз ишлари ва коммуникациялари вазирлигининг фуқаро авиацияси бош бошқармаси бош директори Бахри Кесичи Туркия Республикаси ташқи сиёсий фаолиятида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш муҳим масала эканлигини таъкидлади.
Ушбу келишувлардан асосий мақсад икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтиришдир.
Маълумот учун, Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган мамлакатдир. Авиаташувлар ҳам мустақилликнинг илк кунлариданоқ йўлга қўйилган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси Тошкент-Истанбул йўналишида авиапарвозларни ҳар куни амалга оширади.
Самарқанд ва Истанбул йўналишида ёзги вақтда (26.03.2017-29.10.2017) ҳафтасига иккита рейс амалга оширилади. Қишки вақтда (ноябрь-март) ҳафтасига бир марта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.