Ушбу рейслар бўйича келишув август ойида имзоланган эди.
Маслаҳатлашувлар якунига кўра 2017/2018 йилларда қишки даврда ҳар бир ташувчи томонидан ҳафтада бир марта, ёзги мавсумда ҳафтасига 2 мартадан Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этувчи мажлис баёни имзоланган эди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналишида парвозларни 30 октябрдан бошлаб амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда МАК расмий сайтида хабар берилди.
Учиш вақтлари қуйидагича қилиб белгиланган:
HY 275 Самарқанд–Истанбул: Самарқанддан учиш 20:00 да, Истанбулга қўниш 23:00 да;
HY 276 Истанбул–Самарқанд: Истанбулдан учиш 00:30 да (+1), Самарқандга қўниш 06:45 да.
*Ҳар икки томоннинг маҳаллий вақтлари кўрсатилган.
Чипталарни онлайн ёки жойида харид қилиш мумкин.