Агар ҳафта давомидаги иш соатлари бу вақтдан ошиб кетса, унда бу ҳол инсон руҳияти ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир этади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, соғлом ҳаёт тарзи олиб бориш учун ҳафтада максимал ҳисобда 39 соат ишлаш керак. Агар ҳафта давомидаги иш соатлари бу вақтдан ошиб кетса, унда бу ҳол инсон руҳияти ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир этади. Сабаби инсон асосий вақтини иш билан ўтказади ва натижада ўзига бўлган эътибори камаяди, яъни ўз вақтида ва тўғри овқатланмайди, шунингдек, гигиеник қоидаларга ҳам риоя қилмайди.
Олимлар ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлайдиган, хусусан аксарияти 24 ёшдан 65 ёшгача бўлган кишиларга меҳнат фаолиятини бироз чеклашни тавсия этишмоқда. Бу борада, айниқса, аёлларнинг юмушлари кўп эканлиги хулоса қилинган. Сабаби аёллар иш жойидаги вазифалардан ташқари, иш ҳақи тўланмайдиган уй юмушларини ҳам бажарадилар.
Айтиш керакки, бундан тахминан 80 йил илгари жаҳон миқёсида бир ҳафтадаги иш вақтининг ўртача даражаси 48 соат этиб белгиланган.