...
МЕНЮ
ONLINE TV

Салкам 200 кг вазнга эга 11 ёшли болакай операция қилинди


13:43, 06.06.2017 Олам
 6 224

Арья 9 ёшида 127 кг вазнга эга бўлган. 11 ёшида эса оғирлиги 190 килограммга етди. Тенгдошлари билан солиштирганда унинг вазни 6 боланинг оғирлигига тенг бўлган.

Индонезияда яшовчи 11 ёшли Арья Пермана жаҳонда вазни энг оғир ўсмир ҳисобланар эди. У ошқозон ҳажмини қисқартириш бўйича жарроҳлик операциясини ўтказганидан сўнг, 1 ой ичида ўз вазнининг 6 дан бир қисмини йўқотди. Бу ҳақда “The Daily Mail” нашри хабар тарқатди.
 
Маълумотларга кўра, Арья туғилганида нормал вазнда эди. У дунёга келганида 3 кг 700 гр вазнда туғилган. Арьянинг вазни 5 ёшгача тенгдошлари билан мутаносиб бўлган, аммо шундан сўнг болакай бирдан семиришни бошлаган.
 
Арья 9 ёшида 127 кг вазнга эга бўлган. 11 ёшида эса оғирлиги 190 килограммга етди. Тенгдошлари билан солиштирганда унинг вазни 6 боланинг оғирлигига тенг бўлган. 11 ёшли Арья 5 дақиқагина пиёда юра олар эди.
 
Онасининг айтишича, Арьянинг асосий озиқ-овқати қовурилган товуқ, гуруч, лағмон ва шоколадли музқаймоқ бўлган. Шифокорлар болага парҳез белгилашган бўлишса-да, унинг ота-онаси соғлом овқатланиш тартибига риоя қилмаган.
 
Арья ортиқча вазн туфайли операция қилинган илк ёш бемор бўлди. Илк амалиётдан 1 ой ўтиб, Арья 31 кг йўқотди. Шифокорларнинг айтишича, Арья яқин 1 йил ичида яна 100 кг вазн йўқотади.
 
Шу йил март ойида жаҳондаги вазни энг оғир ҳисобланувчи мисрлик Иман Аҳмад Абдулати ҳам ошқозонини кичрайтириш бўйича жарроҳлик операциясини бошдан кечирганди. 500 кг вазнга эга аёл 100 кг оғирликдан халос бўлган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Энг оғир вазнли болакай Операция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!