Яхтада собиқ президент Саддам Ҳусайн учун алоҳида хона ҳам бор эди.
1980 йилдан 1988 йилгача давом этган Ироқ-Эрон уруши пайтида қимматбаҳо яхта саудияликлар қўлига ўтган. Яхта 82 метр узунликда, ички декорациясининг асосий қисмига олтин суви югуртирилган.
Кейинчалик Иордания ҳукумати ўша пайтларда “дунёнинг энг қимматбаҳо” кемасига эга чиққан. 2010 йилга келиб, Ироқ раҳбарлари яхтани яширин йўллар билан яна ўз ватанига қайтарган.
Яхтада собиқ президент Саддам Ҳусайн учун алоҳида хона бор. Шунингдек, у учун махсус ошхона ва ётоқхона ҳам тайёрланган. Бундан ташқари, 17 та меҳмонхона, 18 та кабина билан жиҳозланган собиқ призедентдан энг катта эсдалик сифатида баҳоланадиган яхтани Ироқ ҳукумати 30 миллион доллар қийматда сотувга қўйган.
Яхта айни пайтда Басра университетининг ҳарбий денгизчилик факулътети талабаларига амалий машғулотлар ўташида кўргазма вазифасини бажармоқда.