Чегараларда хавфсизлик кучайтирилган, қўриқчи-постлар кўпайтирилмоқда.
Ироқ ҳукумати хавфсизликни кучайтириш ҳамда эҳтимолий хуружларнинг олдини олиш мақсадида Туркия билан чегарада жойлашган қўшинлар сонини кўпайтиришга буйруқ берди.
Кеча, 17 сентябрь куни Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий мамлакат пойтахти Бағдод шаҳрида Миллий Хавсизлик Вазирлиги Кенгаши билан мажлис ўтказади. Бу йиғилишда мамлакат ички ҳамда чегара ҳудудида хавфсизликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Туркия ҳарбий ҳаво кучларининг ўтган ойлар мобайнида Ироқ чегараларини бузиб кириши бу қарор қабул қилинишида асосий омил сифатида кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ўз чегара ҳудудлари хавфсизлигини таьминлаш мақсадида бир неча бор шимолий Ироқда жойлашган Курдистон Ишчи Партиясига авиазарбалар бериб келган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов