...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда рус самолёти рус қуроллари билан уриб туширилган


20:06, 18.09.2018 Олам
 7 249

Владимир Путин самолёт ҳалокатига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Ўртаер денгизида Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилгани ва ҳаво лайнери бортидаги 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Россияда бу ишни Исроил ҳарбийлари амалга оширгани таъкидланаётганди.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ил-20 самолёти ҳалокатга учрашига доир фикрини маълум қилди. Президенг ушбу ҳалокатни Су-24 қирувчиси ҳалокати билан таққосламасликни тавсия қилган.
 
“Ўшанда турк қирувчиси била туриб бизнинг самолётни уриб туширганди. Бу вазият кутилмаган фожиавий занжирга ўхшайди. Негаки, Исроил самолёти бизникини уриб туширмаган”, деган Путин Венгрия Бош-вазири Виктор Орбан билан бўлган музокаралар якунида.
 
Президентнинг сўзларига кўра, Россия Суриядаги ҳарбийлари хавфсизлигини орттиради ва буни барча пайқайди.
 
“Одамлар шундай фожиавий вазиятда ҳалок бўлиши доим фалокат, барчамиз учун, бутун мамлакат ва қурбон бўлган дўстларимизнинг яқинлари учун ҳам. Шу муносабат билан мен фожиа қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деган Россия президенти.
 
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, Ил-20 Идлибдаги ҳарбий ҳаракатлар чекланган ҳудудда разведка ҳаракатларини олиб бораётган бўлган. Шу вақтда Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари Сурия ҳудудига ҳужум қилган.
 
“Барча мутахассислар тушуниб турибдики, ҳужум бизнинг Ил-20 панасида Суриянинг Ҳаво ҳужумига қарши қурилмалари ҳаракат қилмайди деб ҳисоблаб амалга оширилган”, деган Шойгу.
 
Маълумот ўрнида, 2015 йилдан бери Россия Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашиб келяпти. Шунингдек руслар ушбу араб мамлакатига қуроллар, хусусан, Исроил ҳужумидан ҳимояланиш учун ҳаво ҳужумига қарши комплекслар ҳам етказиб берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Ил-20 Самолёт Сурия Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!