Одесса губернатори Михаил Саакашвили оила аъзолари Брюсселда бўлгани ҳақида Facebook’даги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.
“Рафиқам ва ўғлим аэропортнинг портлатилган терминалидан бир неча соат олдин учиб кетган. Мазкур фожиа ҳақида эшитганимда, улар учиб кетганини билар эдим”, – дея Саакашвили Facebook’даги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Бу жуда даҳшатли фожиа ва бахтга қарши охиргиси ҳам эмас. Бўлган воқеа бошқа сабаблардан ташқари, жуда катта бюрократизация, турғунлик ва мушкул қарорларни қабул қилшни билмасликнинг натижасидир”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Брюсселдаги аэропортда иккита портлаш, кейинроқ шаҳардаги метро бекатларидан бирида ҳам кетма-кет иккита теракт амалга оширилди. Натижада 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди.