Қаршиликлар Осиё Чемпионлар лигасидаги тўртинчи уринишда катта мақсадларни кўзлашган.
Мусобақанинг аввалги мавсумларида “Насаф” БАА вакиллари билан уч бор тўқнаш келган ва “Ал-Жазира”, “Ал-Аҳли” ҳамда “Ал-Айн” клубларга қарши ўйинларда ҳозирча ғалаба қозонмасдан келмоқда.
Бугун, 19 февраль куни ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Родолфа Аррауабаррена, “Ал-Васл” бош мураббийи:
“Хабарингиз бор, эртага майдонга тушадиган иккала жамоа ҳам биринчи турда мағлубиятга учрашган, демак бу гал иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашиши аниқ. Шундан келиб чиқиб, бизни оғир баҳс кутиб турганини тушуниб турибмиз.
Фото: http://fcnasaf.uz/images/articles/OCHL-2018/alwasl/DSC_0564.jpg
Шундай бўлса ҳам ортга уч очко билан қайтишни мақсад қилганмиз. Рақибларимизнинг ўтган турдаги ўйинини кузатдик ва таҳлил қилдик.
“Насаф” “Персеполис”га йирик ҳисобда мағлубиятга учрашга лойиқ эмасди, хатоликларга йўл қўйгани учун ҳам “Насаф” енгилди.
Бундан биз ҳам хулоса чиқардик ва эртага мезбонларни ўша хатоларини такрорлашига ва бунинг учун уларни жазолашга ҳаракат қиламиз. Бизнинг “Ал-Садд”га қарши мағлубиятимизга келсак, ўйинни чиройли бошлагандик, бироқ
Яширмайман, Қаршига тўлиқ таркибда кела олмадик. Таркиб борасида ўйиндан олдин гапиришни ёқтирмайман, барчасига эртага ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Мақсадга келсак, олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Жамоамиз узоқ йиллик танаффусдан кейин ОЧЛга қайтди.
Футболчиларимиз ОЧЛда ўйнаш борасида катта тажрибага эга эмас, кўпчилик учун жорий мавсум дебют саналади. Шунга қарамай юқори мақсадни кўзлаган ҳолда ўйнаймиз.
Рўзиқул Бердиев, “Насаф” бош мураббийи
- Эртага икки мағлубиятга учраган жамоа майдонга тушади. Иккала жамоани ҳам фақат ғалаба қониқтиради.
Ўйлайманки, эртага қизиқарли ўйин бўлади. Биз бу ўйинга футболчиларимизни яхши тайёрладик. Биз учун уч очко жуда муҳим, шу мақсадда эртага майдонга тушамиз.
Ўтган ўйинда йўл қўйган хатоларимизни чуқур таҳлил қилдик. Бу борада футболчиларимизга тегишли кўрсатмалар ҳам бердик.
Ўйлайманки, бу хатолар бошқа такрорланмайди. Ўтган ўйинда бизда ўйин тизгинини қўлга оладиган етакчи етишмади. Тўпни назорат қилишда ҳам оқсадик. Бундан керакли хулосаларни чиқардик.
Рақибимизни яхши ўрганиб чиқдик. “Ал Васл”да ҳам бошқа рақибларимиздек ўйин амалиёти кучли, чунки уларда ҳам ички чемпионат энг қизғин паллада.
Уларнинг кейинги тўртта ўйинини ўрганиб чиқдик. Жамоанинг олдинги чизиғида ўйнайдиган учта ўйинчи жуда хавфли. Бунга қарши ўйинчиларимизни тайёрладик.
Биз янги футбол мавсумида учинчи расмий ўйин ўтказиш арафасидамиз. Бизда ўйин амалиёти етишмаслиги баҳона бўла олмайди. Жаҳонгир Алиевни ҳозирги ҳолати, бизга ёрдам беришга тайёр. Аммо унинг ўйинга тушиш ёки тушмаслиги эртага аниқ бўлади”, деди “Насаф” устози.
Маълумот ўрнида, “Насаф” – “Ал-Васл” учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Учрашувга чипталар “Марказий” стадиони кассаларида 17 февраль кунидан бери сотилмоқда. Энг қиммат чипта нархи 35000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, энг арзон чипта учун 7000 сўм тўлаш кифоя.