...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияга келаётган ишчи-мигрантлар оқими камаймаяпти


22:08, 26.02.2016 Олам
 3 963

2015 йилда жами 220 мингга яқин ишчи-мигрантларга ишлаш учун патент берилган

Россияга иқтисодий инқирозга қарамасдан ишчи-мигрантлар келиши тўхтамаяпти. Мамлакат ҳудудида патент асосида қарийб 1,7 миллион одам ишламоқда. Бу ҳақда Россия Федерал миграцион хизмати (ФМХ) раиси Константин Ромодановский маълум қилди, дея ТАСС хабар бермоқда.

“Ўтган йил 217 минг ишчи- мигрантга Россияда ишлаш учун рухсатнома берилди. Шулардан 21 минг киши малакали мутахассислардир”,– дейди Ромодановский.

ФМХ раҳбарининг сўзларига кўра, хорижий ишчиларни қайси ҳудудлар кўпроқ ўзига жалб қилаётган бўлса, ўша ерда йирик миграцион марказлар очилган. Новосибирск, Воронеж, Саратов ва бошқа шаҳарлар шулар жумласидандир. Мамлакат бўйлаб 39 та субъектда ваколатли ташкилотлар фаолият олиб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!