Портлаш пайтида ер остида 110 киши бўлган
Кеча, 25 февраль куни Россия Федерациясининг Коми республикасида “Воркутауголь” ОАЖга қарашли “Шимолий” номли тоғ шахтасининг 780 метр чуқурлигида портлаш содир бўлди. Бу пайтда ер остида 110 киши, авария жойида эса тахминан 8 нафар кончи бўлган. 80 кишини шахтадан чиқариб олинди. Улардан 8 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди ва 4 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Тўрт нафар кончи ҳалок бўлган ва уларнинг танаси шахтадан чиқариб олинди. Қолган 26 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарув ишларига 364 нафар одам ва 70 та техника жалб этилган. қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумотларга кўра, портлашга метан гази сабаб бўлган. Воқеа юзасидан Россия Жиноят кодексининг 216-моддаси 3-бандига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Руслан Сулаймонов