...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди


20:23, 02.08.2018 Олам
 6 320

Ҳодисада 6 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Жорий йил 30 июль куни Россиянинг Ростов вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши натижасида олти киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
ЙТҲ Чертовск районида, М-4 Дон йўлининг 791 километрида рўй берган. КамАЗ бошқариб кетаётган, 1970 йил туғилган ҳайдовчи техник носозлик сабаб четга ўтиб тўхтаган. Бир йўналишда ҳаракатланаётган Volkswagen Transporter микроавтобуси келиб юк машинасига урилган.
 
Маълумотга кўра, ҳодисада микроавтобусдаги 6 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда. Шунингдек, қурбонлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам бўлган.
 
Жабрланган ҳолда шифохонага ётқизилганлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкинлиги таъкидланяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ростов ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!