...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги қамоқхонадан қочган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди


13:35, 23.07.2017 Жамият
 6 359

Шавкат Неъматов 2013 йилда Москва вилоятида одам ўлдиргани ва зўравонлик қилгани учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

21 июль куни Россиянинг Рязань вилоятида махсус колониядан қочиб кетган 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шавкат Неъматов қўлга олинди. Бу ҳақда “Lenta” нашри хабар бермоқда.
 
Дастлабки маълумотларга қараганда, қочоқ колонияни тарк этгач, дарҳол пойтахтга кетиш учун ҳаракат қилган. У қўлга тушганида, колониядан қочиб кетганини тан олган.
 
Шавкат Неъматов Рязань вилоятининг полиция бўлинмасига юборилди. Кучайтирилган қўриқлаш хизмати уни назорат қилган. Полициячилар Шавкат Неъматовнинг қочишига унинг шериклари ёрдам берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишяпти.
 
Шавкат Неъматов 2013 йилда Москва вилоятида одам ўлдиргани ва зўравонлик қилгани учун 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ўзбекистон фуқаросининг нима сабабдан яна пойтахтга қочишга урингани ҳозирча номаълум. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Рязань Москва Шавкат Неъматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар