...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун жарима белгиланди


14:44, 27.03.2017 Жамият
 7 135

Россияда фаолият юритаётган рус гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчилар 50 минг рубль миқдорида жаримага тортилади.

Жорий йилнинг 1 июлидан Россияда 2013 йилда қабул қилинган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун кучга киради. Унга кўра, рус бўлмаган ҳайдовчилар учун керакли миқдорда жарима белгиланди, дея хабар берди "Известия" нашри.
 
Ушбу қонунга кўра, Россияда фаолият юритаётган рус гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчилар 50 минг рубль миқдорида жаримага тортилади. Қонуннинг кучга кириши икки марта рад этилганди, чунки хорижлик ҳайдовчилар ва транспорт корхоналари янги қоидаларга тайёр эмасди.
 
Манбада қайд этилишича, Москва шаҳрининг ўзида ҳужжат билан боғлиқ муаммоларнинг 20 фоизини таксичилар ташкил қилади. Энди улар ҳам ЙҲХ бўйича имтиҳон топшириб, рус гувоҳномасини олишлари керак бўлади.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар