
Оммавий жанжалда 500га яқин ишчи мигрант қатнашган.
Маълумотларга кўра, оммавий норозиликда 500 нафаргача мигрант қатнашган. Улар автобусларни ағдариб ташлаганлар. Норозиликни бости-бости қилиш учун Тобольскнинг деярли барча полиция ходимлари жалб қилинган. Баъзи норозилар полиция бўлимига олиб кетилган.
“Сибур Тобольск” компанияси матбуот котибининг сўзларига кўра, жанжал компаниянинг “Ренейссанс Хэви Индастрис” пудратчи компанияси ишчиларга маошини тўламаслиги натижасида келиб чиққан.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, жанжал “Сибур” компаниясининг юқори даражали ходими машинада ишчилардан бирининг оёғини босиб кетгач келиб чиққан.
Тобольск аҳли корхона ўзбек ва туркларни кўпроқ ишга олишини қайд этган ва оммавий жанжал келиб чиққан кунда қурилиш майдони “кичик Осиё”га айланганини таъкидлаган.
Россия Бош прокурори ўринбосари Юрий Пономарев топшириғи билан текширув ўтказилган. Ҳуқуни муҳофаза қилувчи идоралар воқеа сабабларини ўрганяпти. Компаниянинг ишчиларга маош тўламаслиги бўйича текширувлар ҳам бошланиб кетган.