...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда оғуфурушликни йўлга қўйган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди


12:17, 22.11.2016 Олам
 4 070

Ҳар йили Афғонистондан Россия ва Европа мамлакатларига 100 тоннага яқин гиёҳванд модда етказиб берилади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Россия Федерациясида гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этмоқчи бўлган 4 нафар Ўзбекистон фуқароларига жазо тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига вилоят прокуратураси вакили хабар берган. 
 
“2016 йил баҳорда Тожикистондан Россияга гиёҳванд моддалар етказиш бўйича канални ташкил этишда айбдор деб топилган 4 кишига 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди”, дейилади прокуратура берган хабарда.
 
Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда тезкор ахборот алмашиниш жараёнида уюшган жиноят гуруҳи фош этилган. Шундан сўнг, айбланувчи шахслар Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокидаги назорат савдоси вақтида қўлга олинган.
 
Ҳибсга олинган шахсларнинг турар-жойлари тинтув қилинганида, уларнинг уйларидан 10 килограмдан ортиқ гиёҳванд моддалар, хусусан, героин, опиум, марихуана топилган.
 
Маълумотларга кўра, Тожикистоон ва Ўзбекистон ҳудудидан гиёҳванд моддалар етказиб бериш каналининг “шимолий” йўналишдаги маршрути ўтади. Бу йўл орқали Европа мамлакатлари ва Россияга Афғонистондан опиум етказиб берилади. Маълум бўлишича, ҳар йили бу йўл орқали 100 тоннагача бўлган миқдорда гиёҳванд модда ташилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон-Россия Афғонистон Тожикистон Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!