ЙТҲ оқибатида 17 киши оламдан ўтган, 37 нафар одам жароҳат олган.
21 ноябрь куни Хитойнинг Шаньси провинциясида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲ натижасида 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
Аниқланишича, 56 машина иштирок этган йўл-транспорт ҳодисасида 37 нафар одам жароҳат олган. Воқеа Куньмин ва Пекинни боғлаб турувчи трассада содир бўлди. Дастлабки маълумотларга қараганда, бахтсиз ҳодиса қорнинг эриши, йўллардаги ноқулай шароит сабаб бўлган, деб айтилмоқда.
Асосан юк машиналари тўқнашиши натижасида йўлнинг икки тарафилама қатнов қисми батамом тўсилиб қолган.

Мухторбек Абдуллаев