Вертолёт бортида 3 нафар экипаж аъзоси ва 19 нафар йўловчи бўлган. Улардан фақат бир нафари тирик қолган.
Воқеа тафсилотларида айтилишича, вертолёт парвози вақтида у билан алоқа яхши бўлмаган. Шундан сўнг учувчи фавқулодда қўнишни амалга ошириши ҳақида хабар қилган.
Мутахассислар вертолёт ҳалокатига бир неча омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини қайд этишмоқда. Улардан биринчиси учувчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги ҳам бўлиши мумкин. Яна бир сабаб техник носозликдир. Ноқулай об-ҳаво шароити ҳам ҳалокатга олиб келган бўлиши мумкин.
Айни вақтда ҳалокат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.