Айни вақтда аёлнинг психиатрик экспертизадан ўтиши шарт, деб белгиланган.
Кеча, 21 октябрь куни Москвада 5 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирганликда айбаланаётган 40 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Ren.tv” хабар бермоқда.
Аслида қотиллик Москванинг ТиНАО ҳудудида 30 сенябрь куни содир этилган. Ўша куни кечқурун ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5 ёшли болакайнинг жасади топилган. Уйда аёлдан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Аёлга нисбатан “Вояга етмаган шахсни ўлдириш” моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда аёлнинг психиатрик экспертизадан ўтиши шарт, деб белгиланган. Полиция қотилликнинг сабаби ҳақидаги маълумотни ошкор қилмаяпти. Бироқ яқин кунларда жиноятнинг тафсилотлари аниқ бўлади.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Умида Якубова