...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда икки нафар ўзбекистонлик йигитлар 12 йилга қамалди


19:06, 26.10.2017 Жамият
 4 796

Гиёҳванд моддаларни туйнук орқали сотган ўзбекистонликлар қамалди.

Россиянинг Нижний Новогород вилоятида наркотик моддаларни сотигани учун ўзбекистонлик фуқаролар суд томонидан узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
 
Уларнинг бири 12 йилга, бошқаси эса 12 йилу 6 ойга қаттиқ режимдаги колонияда озодликдан маҳрум этилди.
 
Суд томонидан маълум қилинишича, ушбу шахслар шахси аниқланмаган гуруҳ раҳбарининг кўрсатмасига асосан гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. Улар гиёҳванд моддаларни ҳовлидаги туйнук орқали ҳамда вилоят марказидаги кўчаларда сотишган. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят Гиёҳванд моддалар савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар