ДАИШ аъзоларининг раҳбари турк милатига мансуб фуқаро экани аниқланди.
Террористик фаолиятини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган ДАИШ аъзоларига турк миллатига мансуб фуқаро бошчилик қилган ва портлатувчи анжомларни қаерга қандай қилиб беркитишни қолганларга ўргатган. Айтиш лозимки, қолган ДАИШ аъзоларини ўта “тажрибали” деб бўлмайди. Улар раҳбарлари буюрган ва кўрсатган ҳаракатларни амалга оширишган, холос.
Маълумотларга кўра, бир неча кун аввал Россиянинг турли ҳудудларидаги метро бекатларидан бирини портлатилиши ҳақидаги хабар тарқалган эди. Аниқланишича, айнан қўлга олинган 7 нафар ДАИШ аъзолари ана шу террактни амалга ошириш ниятида бўлган. “Белгиланган вазифа”лар амалга оширилгач, улар Сурияга қайтиб кетишни режалаштирган. Айни дамда суриштирув ва тергов ишлари давом этмоқда.