У 16 декабрь куни “Домодедово” аеропортига учиб келган. Кекса онахон кўнгиллилар томонидан оғир аҳволда топилган.
У Беларусда ўз ўғли билан доимий яшаш учун жорий йилнинг 16 декабрь куни “Домодедово” аеропортига учиб келган. Кекса онахон кўнгиллилар томонидан оғир аҳволда топилган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, 25 декабрь куни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлимига жабрланувчи Нелла Степановна Чевтаеванинг набираси мурожаат қилди ва унга шахсни тасдиқлаш тартиби тушунтирилди ҳамда тўлдириш учун анкеталар берилди. Лекин у бувиси ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини билдириб, ҳужжатларни олиб кетган ва Консуллик бўлимига бошқа мурожаат этмаган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг Консуллик бўлими ходими жабрланувчига ёрдам бериш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат масаласини ҳал қилиш учун Нелла Степановна Чевтаева жойлашган жойга етиб борган.