Бу тўғрида Москва шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар тарқатишган.
Бугун, Москвада қатновдаги автобуснинг бекатга бориб урилиши натижасида бир неча киши жароҳатланган. Бу тўғрида Москва шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар тарқатишган.
Бу ҳодиса Сходненская кўчасида бўлиб ўтган. Аввалроқ, бу ҳодиса оқибатида икки киши вафот этгани тўғрисида хабарлар берилган эди. Лекин, бу хабарлар тасдиқланмади.
Ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланган. Автобус ҳайдовчиси ҳам жиддий талофат кўрмаган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Обил Сафаров