...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия: “Афғонистондаги муаммони куч ишлатиш йўли билан ҳал қилиш мумкин эмас”


15:01, 17.01.2018 Олам
 2 466

Россия Афғонистондаги можаро томонларини музокаралар бошлашга чақирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 17 январь куни расмий Москва ҳам Афғонистонга оид баёнот билан чиқиб, ҳукумат ва “Толибон” ҳаракати ўртасида бевосита мулоқот ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу борадаги музокаралар Россия ҳудудида ўтказилишига тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида расмий ахборот жойлаштирилди.
 
Бу баёнотда, “Афғонистонда барқарорликни вужудга келтиришнинг халқаро тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, мавжуд муаммони куч ишлатиш йўли билан ҳал қилиш мумкин эмас. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси асосида миллий ярашув жараёнини бошлаш учун жиддий қадам ташланиши керак”, дейилган.
 
Шунингдек, вазирлик Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг Москвада ёки яқинда ўз ишини тиклаган “ШҲТ-Афғонистон” Алоқа гуруҳи орқали музокараларни давом эттирилишига кўмак беришини таъкидлаган.
Обил Сафаров

Теглар:Россия Толибон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!