...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ҳарбий ҳаво кемалари НАТО кучлари билан “ўйнашмоқда”


10:10, 03.03.2017 Олам
 10 831

НАТО ва Россия ҳарбий ҳаво кемаларининг жуда яқин масофада ҳаракатланганини маълум бўлди.

Кеча, 2 март куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг Европадаги генерали Тод Уолтерс 10 февраль куни НАТО ва Россия ҳарбий ҳаво кемаларининг жуда яқин масофада ҳаракатланганини билдирди.
 
Бундай жиддий ҳолатлар тўрт маротаба кузатилган. Генералнинг сўзларига кўра, ҳодисаларда иштирок этган учта рус ҳаво лайнери Су-24, биттаси эса Ил-38 русумли ҳарбий кема бўлган. Экспертларнинг фикрича, бундай ҳодисалар учувчининг йўл қўйган хатолари ортидан пайдо бўлади.
 
“Defense news​” нашрининг маълумот беришича, 10 февраль санасидан сўнг, бундай воқеа кузатилмади. Ўша пайт АҚШ ҳарбий кема учувчиси F35 ​русумли самолётни бошқариб келаётган бўлган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Россия ҳарбий ҳаво кемалари Су-24 Ил-38 НАТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!