...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳомиладор рафиқасини ўлдириб, ёқиб юборган эркак 15 йилга қамалди


09:56, 03.03.2017 Олам
 6 620

Эркак аёлини ўлдирган сўнг ёқиб, мурдани дарёга ташлаган. Ўзи эса ҳамма билан бирга уни бир неча кун излаган.

Ёдингизда бўлса, 2016 йилнинг август ойида қозоғистонлик фуқаронинг ҳомиладор рафиқасини ўлдириб, ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.

2017 йилнинг 2 март куни Жанубий Қозоғистон вилояти суди даҳшатли қотилликни содир этган Талгат Удербаев устидан хукм чиқарди

Маълумот учун, 2016 йилнинг 11 августида Сариагаш тумани полиция маҳкамасига маҳаллий аҳоли вакилларидан бири рафиқаси Нурипа Талгатовна Қурбонованинг бедарак йўқолганини айтиб мурожаат қилган. У турмуш ўртоғининг Чимкентга кетгани ва уйга қайтиб келмаганини айтган. 
 
Аёлни топишнинг имкони бўлмагач, бу иш юзасидан жиноий иш очилган. Бедарак йўқолган Нурипа Қурбоновани қидириб топиш учун оператив тергов гуруҳи тузилганди. Ўшанда, тергов натижасида Қурбонованинг йўқолишига унинг эри алоқадор эканлиги аниқланган. Охир-оқибат эркак рафиқасини ўлдирганига иқрор бўлиб, унинг жасади қаердалигини полиция ходимларига кўрсатишга мажбур бўлган.



Шу тариқа, 2016 йилнинг 16 август куни Келес дарёси қирғоғида юзи таниб бўлмас дараждаги Қурбонованинг жасади топилган.

Оила яқинларининг фикрларига кўра, уч болани тарбиялаётган эр-хотин ўртасида тез-тез можаролар бўлиб турган. Бундан ташқари, марҳума тўртинчи фарзандига ҳомиладор бўлган.

Суд хукмига кўра, ҳомиладор рафиқасини қасддан ўлдирган Талгат Удербаев 15 йилга озодликдан маҳрум этилган. 

“Удербаев Талгат Удербаев Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 99-моддаси 2- қисми, 4-бандига кўра, айбдор деб топилди ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилди”, дейди жиноий ишлар бўйича туманлараро суди судьяси Абсаттар Шаҳиддинов.  

Маълумотларга кўра, қотилни суд залидан қичқириқлар ва нафрат тўла сўзлар билан кузатишган.

“Мен суд чиқарган хукмдан норозиман. У қизимни ваҳшийларча ўлдирди. Қизимни ўз қўллари билан ўлдириб, уни мен билан бирга, ёнма-ён юриб бозор ва бошқа жойлардан излашди. Нурипани топиш учун бутун Қозоғистонни оёққа қўйди. Мен уни ўлим жазосига ҳукм қилишларини истардим. 

Олий суд менинг истагимни ҳисобга олади, деб умид қиламан. Ахир у на ўз фарзандларини, на бизни аяди. У раҳм қилмади. Суд ҳукми юзасидан апелляцияга бераман. Билмадим. Нима қилишимни ҳам билмаяпман”, дейди марҳума Нурипанинг онаси Айжан Қурбонова.

Уч фарзанднинг онаси бўлган Нурипа Талгатовна Қурбонова эндигина 27 ёшни қаршилаганди. 
Умида Якубова

Теглар:Талгат Удербаев Нурипа Қурбонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!