...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия валютаси “қора сешанбани” бошдан кечирмоқда


18:27, 10.04.2018 Олам
 7 656

Халқаро инвесторлар аста-секин рублдан халос бўлмоқда.

Бугун, 10 апрель куни рубль жаҳоннинг бошқа етакчи валюталарига нисбатан қадрсизланишда давом этди. Маълум қилинишича, Москва биржасидаги савдонинг дастлабки дақиқаларидан доллар курси 61 рублдан ошган. Ярим соатда курс 63 рублга етган. Тошкент вақти билан 13:05 да доллар курси 2016 йилдан бери биринчи марта 63,95 рублга етган. Шу вақтда евро 3,82 рублга қимматлашиб 78,87 рублга кўтарилган эди.
 
Бугун Тошкент вақти билан 14:05 да долларнинг Москва биржасидаги курси 62,25 рубль атрофида мустаҳкамланди. Бу кечагига нисбатан 2,25 рублга қиммат. Евро курси кечагига нисбатан 2,9 рублга қимматлашиб, 76,88 рублда мустаҳкамланди.
 
Жорий йилнинг 6 апрелида АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритганидан сўнг, Россия валюта бозорларида рубль қадрсизланишда давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:рубль санкция валюталар курси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!