...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия терма жамоаси Паралимпия ўйинларида қатнашадими?


16:36, 23.08.2016 Спорт
 2 877

Россия Паралимпия қўмитасининг ижроия қўмитаси аъзоси ХПҚнинг бу қарорини сиёсий буюртма асосида қабул қилинганини таъкидлаб ўтди.

Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) Россия терма жамоасининг Паралимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат бермади. Россиянинг Халқаро арбитраж судига қилган мурожаатига қарамасдан қарор ўз кучида қолди. 
 
ХПҚнинг раҳбари Филипп Крэйвен 7 август куни Россия паралимпиячилари Рио-де-Жанейрода мусобақалардан четлатилгани ҳақида маълум қилган эди. 
 
Россия Паралимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзоси Сергей Шилов ХПҚнинг мазкур қарорини сиёсийлаштирилганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда  РИА Новости хабар бермоқда.
 
“Бу тушунарсиз қарор ва оғзаки айбловларга асосланган.  Ҳаттоки,  ҳеч қандай далиллар ҳам келтирилмади. Фикримча, бу сиёсий буюртма ва у юз фоизга бажарилди”, дейди Шилов.
 
Рио Паралимпия ўйинлари 7 сентябрдан 18 сентябргача бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 176 давлатдан 4350 нафар спортчи иштирок этади.  Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 50 нафар спортчи қатнашади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Паралимпия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!