Футбол клуб ишқибозлари сал кам 60 минг АҚШ долларига тенг маблағни уруш туфайли азият чеккан фаластинликларга юбормоқчи.
Мазкур хайрия пули можаро ҳудудларида яшовчи фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини берувчи жамғармага юборилади.
Маълумотларга қараганда, “Селтик” клубининг Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Исроилнинг “Хапоэль” клубига қарши ўтказган баҳсида стадион трибуналарида Фаластин байроқлари осиб қўйилган. Европа футбол ассоциацияси иттифоқининг тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун Шотландия клубига қарши иш очган эди.
“Селтик”нинг “Хапоэль”га қарши жавоб учрашуви бугун, 23 августда Исроилда бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, “Селтик” футбол клуби 1887 йилда ташкил этилган. Клуб 47 марта Шотландия чемпиони бўлган.