...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Британияга жавоб қайтарди


15:33, 17.03.2018 Жамият
 6 344

Россия ўз дипломатларининг Британиядан қувилишига аналогик жавоб қайтарди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатик ходимларини нон-грата шахслар деб эълон қилди ва уларни мамлакатдан чиқиб кетишларига бир ҳафта муддат берди. Бу ҳақда Россия ТИВ маълум қилди.
 
Хабарда айтилишича Россия Санкт-Петербургда Британия Бош консульствасининг очилишига ва ишлашига берган розилигини қайтиб олади. Шунингдек, Британия Кенгаши фаолияти тўхтатилади.
 
Шу мазмундаги нота Россия ТИВга чақирилган Москвадаги Британия элчиси Лори Бристоуга берилган. Хабарда таъкидланишича, бундай қарор “Британиянинг тарғиботчилик ҳаракатлари ва ҳеч бир далилсиз Россияни Скрипаль воқеасида айблаши”га жавобан қабул қилинган.
 
Аввалроқ, Буюк Британия ва Россия муносабатлари собиқ Давлат разведка бошқармаси полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши сабабли ёмонлашаётгани ҳақида маълумот берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Буюк Британия Скрипаль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар