...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия 1 телеканалида бошловчилик қилиб келаётган Максим Галкин ишдан бўшатилди


16:14, 09.03.2016 Шоу-бизнес
 5 234

Телеканал раҳабариятининг бу қарорини Галкиннинг мухлислари қабул қилиб бўлмас воқеа сифатида қарши олмоқда ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Россия 1 телеканалида 6 йилдан буён “Юлдузлар билан рақс” лойиҳасига бошловчилик қилаётган Максим Галкин кутилмаганда ишдан четлатилган. Унинг ўрнига айни лойиҳани Гарик Мартиросян олиб бориши айтилмоқда, деб ёзади “Weekend.rambler.ru” нашри.

Бу борадаги саволларга Россия 1 телеканали матбуот хизмати вакили “Одамлар янги чеҳраларни кўришни исташмоқда”, – деб изоҳ берган. Айни вақтда Галкиннинг нима сабабдан ишдан четлатилгани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Бироқ телеканал раҳабариятининг бу қарорини Галкиннинг мухлислари қабул қилиб бўлмас воқеа сифатида қарши олмоқда ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. “Россия 1 телеканали томошабинларнинг янги чеҳраларни кўришни исташларини қаердан билар экан?”, “Телеканал лойиҳа иштирокчиларининг барчасини ўйинчоқ қилаётганга ўхшайди”, “Ҳайъат аъзоларининг бунчалар тез ўзгартирилиши лойиҳа натижаларига ўз таъсирини кўрсатмай қолмаслигини улар наҳотки тушунишмайди?” каби саволлар ижтимоий тармоқларда Галкиннинг тўсатдан ишдан бўшатилиши билан боғлиқ хабарга илова қилинмоқда.

Максим Галкиннинг 2009 йилдан бери ана шу лойиҳани олиб бораётганига ўргангани табиий. Бугунгача Галкиннинг кўрсатувга бошловчилик қилиши билан боғлиқ ҳеч қандай эътирозлар бўлмаган. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Максим Галкин Россия 1 Юлдузлар билан рақс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!