...
МЕНЮ
ONLINE TV

Moody’s Россия иқтисодиётини паст даражада баҳолади


15:44, 09.03.2016 Олам
 3 167

12та нефть экспорт қилувчи давлатлар Moody’s Investors Service агентлиги рейтингида пастги поғоналарга тушди.

Moody’s Investors Service халқаро кредит рейтинг агентлиги 12та нефть экспорт қилувчи давлатларда “қора олтин” нархининг кескин тушишини баҳолаб чиқди.

Агентликнинг хабар беришича, нефть нархининг тушганлиги мазкур давлатларнинг иқтисодиётида ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Шунинг учун ҳам 12та нефть экспорт қилувчи давлатлар агентлик рейтингида пастга тушганини кўришимиз мумкин.

Moody’s Investors Service'нинг маълумотига кўра, нефть нархининг тушиши, бу давлатларнинг қарзни тўлашга қодирлик имкониятига таъсир қилади. Ўз-ўзидан кредитни тўлашга қодирлик даражаси тушиб кетса, мазкур давлатларга бериладиган кредит кўлами камаяди ёки фоиз нархлари ошади. Бунинг натижасида, шусиз ҳам иқтисодиёти мушкул аҳволда бўлган баъзи нефть экспорт қилувчи давлатлар кредит масаласида қийинчиликка дуч келиши мумкин.

Қуйида ушбу давлатларнинг рўйҳати ва рейтинг даражаларини келтирамиз.

Абу Даби (аа2)
Ангола (Ба2)
Габон (Ба3)
Қозоғистон (Баа2)
Қувайт (аа2)
Нигерия (Ба3)
Папуа Янги Гвинея (Б1)
Қатар (аа2)
Россия (Ба1)
Саудия Арабистони (Аа3)
Тринидад ва Тобаго (Баа2)
Бирлашган Араб Амирликлари (Аа)

Moody's агентлигининг янги рейтингига нисабатан, Россия молия вазири Антон Силуанов ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, агентликнинг 2014 йилдаги рейтингига нисабатан россиялик мансабдорлар танқидий фикрлар билдирган эдилар, бунга рейтингнинг сиёсийлаштирилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Лекин, бу сафарги Moody's рейтинги танқидларга сабаб бўлмади.

“Moody's нинг янги баҳолаш кўрсаткичлари хомашё бозоридаги янги ҳолатга нисбатан бюджет тузилмаларининг мослашиши зарурлигини кўрсатмоқда. Россия ҳукумати аллақачон ўзгараётган иқтисодий ҳолатга тезкор жавоб чораларини тайёрлаган ва ўрта муддатли бюджет баланси масаласини кўриб чиқмоқда”, – дейди Силуанов.

“Moody's агентлиги ҳолатни қўшимча таҳлил қилиш учун яна икки ой сарфлайди. Молия вазирлиги агентлик вакиллари билан доимий алоқада бўлиб туради ва уларга Россия иқтисодиёти ҳолатини ҳар томонлама ва холисона таҳлил қилишлари учун барча керакли маълумотларни берамиз”, – дея таъкидлади вазир. Moody's ёзишича, Россия ҳукумати ўзининг бюджет прогнозларини жорий йилда нефтнинг бир баррели 40 АҚШ доллари ва кейинги йилда 45 АҚШ доллари бўлишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқади. Moody's прогнозларига кўра, Россиянинг бюджетида катта дефицит бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, агентлик таҳлилчилари Россияга тегишли халқаро резервлардаги маблағларнинг (300 миллиард АҚШ доллари ёки жорий йилги кутилаётган ЯИМнинг 28 фоизи) сақланиб қолишини айтиб ўтдилар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Moody’s Investors Service Нефть 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!