...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг голи “Мадрид” дербисида “Реал”га ёрдам бермади, “қироллик клуби”да қулаш кузатилди


10:40, 09.04.2018 Спорт
 2 471

Испания чемпионатининг асосий клублари 31-тур ўйинларини ўтказди.

Кеча, 8 апрель куни Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Жумладан, Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Атлетико” билан дуранг ўйнаган бўлса, мадридликларни таъқиб этиб келаётган “Валенсия” учинчи ўринга кўтарилиш имкониятдан фойдаланди.
 
“Мадрид” дербиси номида ўтган ўйинда ҳар икки клуб етакчилари гол уришга муваффақ бўлди. Дастлаб, Роналду чиройли гол билан ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб, Гризманн жавоб голини урди.
 
Шунингдек, “Валенсия” “Месталья” стадионида “Эспаньол”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бир очко “Реал”дан кўп тўплаган ҳолда учинчи ўринга чиқиб олди. Мутлоқ пешқадам “Барселона” ҳисобида 79 очко бор, “Реал” майдонидан очко олиб қайтган “Атлетико” 68 очко билан 2-ўринга жойлашган.
 
Ла-Лига. 31-тур.
“Реал Мадрид” – “Атлетико” 1:1.
Голлар: Роналду (53), Гризманн (57).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Васкес, Ковачич (Модрич, 72), Кроос, Асенсио (Иско, 72), Бэйл, Роналду (Бензема, 64).
 
“Атлетико”: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Люка Эрнандес, Витоло (Корреа, 61), Сауль, Парти (Гамейро, 82), Коке, Диего Коста (Габи, 71), Гризманн.
 
Огоҳлантиришлар: Кроос (14), Витоло (17), Парти (34), Васкес (88), Люка Эрнандес (89).
 
“Валенсия” – “Эспаньол” 1:0.
Гол: Родриго (7).
 
“Валенсия”: Нето, Монтойя, Гарай, Габриэл, Гайя, Солер (Ферран Торрес, 89), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш (Перейра, 82), Дзадза (Санти Мина, 79), Родриго.
“Эспаньол”: Лопес, Марк Наварро, Лопес Сильва, Эрмосо, Вила, Санчес (Гранеро, 64), Дардер, Мелендо (Гарсия, 83), Хурадо (Баптистао, 61), Пьятти, Морено.
Огоҳлантиришлар: Санчес (15), Солер (53), Гарай (54), Баптистао (68), Кондогбиа (90).
 
Турнир жадвали:

 
Тўпурарлар рўйхати:

 
31-тур натижалари.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Атлетико Валенсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!