Жорий йилнинг энг яхши футболчилари бўлишга даъвогарлар номи маълум.
Ташкилот расмий саҳифасининг хабарига кўра, Криштиану Роналду (“Реал”), Лионель Месси (“Барселона”) ва Неймар (ПСЖ) энг яхши бўлиш учун номзод бўлиб турибди.
ФИФАнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими шу йилнинг 23 октябрь куни Лондон шаҳрида ўтказилади.
Шу куни яна энг яхши футболчи (аёллар), энг яхши эркак мураббий, энг яхши аёл мураббий, энг яхши дарвозабон совринлари ҳам ўз эгаларига топширилади.
Бошқа номинацияларга номзодлар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Энг яхши дарвозабон:
Жанлуижи Буффон (“Ювентус”)
Кейлор Навас (“Реал”)
Мануэль Нойер (“Бавария”)
Энг яхши мураббий:
Массимилиано Аллегри (“Ювентус”)
Антонио Конте (“Челси”)
Зинедин Зидан (“Реал”)
Энг яхши аёл футболчи:
Дейна Кастельянос, (Венесуэла термаси,ФК “Санта Кларита Блу Харт”)
Карли Ллойд (АҚШ термаси, ФК “Манчестер Сити”)
Лике Мертенс (Голландия термаси, ФК “Барселона”)
Энг яхши аёл мураббий:
Нилс Нильсен (Дания термаси),
Жерар Преше (“Лион”)
Сарина Вигман (Голландия термаси)
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг энг яхши футболчи ва мураббийларни аниқлаш маросими 23 октябрь куни Буюк Британия пойтахти Лондонда ўтказилади.
Аввалроқ, Европанинг 2016/2017 йил мавсумидаги энг яхши футболчиси совринига “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду лойиқ кўрилганди. Ундан ташқари Роналдуга ушбу совринни қўлга киритишида Лионель Месси ва Жанлуижжи Буффон каби ҳамкасблари рақиблик қилишган.