Федерер бунгача 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2012 йилларда Уимблдонда ғолиб бўлганди.
Федерер “Уимблдон” турнири финалида Марин Чиличга қарши кортга чиқиб, 1 соату 41 дақиқа давом этган баҳсда 3:0 (6:3, 6:1, 6:4) ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада, Федерер “Уимблдон”даги саккизинчи, “Катта дубулға” туркумидаги мусобақада эса 19-ғалабани қўлга киритиб, мутлақ рекордчига айланди.
Рожер Англиядаги кортларда чемпионликка эга чиқиш бўйича Пит Сампрасдан ўтиб кетди (7 марта), аммо Мартина Навратиловадан ортда қолмоқда (9).
Федерер бунгача 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2012 йилларда “Уимблдон”да ғолиб бўлганди.
Лондон (Буюк Британия)
Мукофот жамғармаси 31 600 000 фунт
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳс
Финал:
Рожер Федерер (Швейцария, 3) – Марин Чилич (Хорватия, 7) – 3:0 (6:3, 6:1, 6:4)