...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рожер Федерер бир йилда иккита рекорд ўрнатди


18:03, 15.11.2017 Спорт
 1 759

Федерер рекорд ўрнатишда Андре Агассини ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлган.

Спортдаги фаолияти давомида ғалабалари эвазига қўлга киритилган мукофот пуллари бўйича Рожер Федерер пешқадамликни қўлга олди. Швецариялик теннисчи ATP таснифидаги ҳал қилув баҳсларида Александр Зверев устидан ғалаба қозонди.
 
Бу ғалаба натижасида қўлга киритадиган мукофот пулининг ҳисобига кўра, теннисчи спортдаги фаолиятда қўлга киритган маблағлар миқдори бўйича гольфчи Тайгер Вудсни ортда қолдириб, рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Энди Федерер ҳисобида 110 млн 235 минг  АҚШ доллари, Вудснинг ҳисобида эса  110 млн 61 минг АҚШ доллари бор.
 
1998 йилдан буён теннис кортларида профессионал фаолиятини давом эттириб келаётган Федерер 95 та турнирда ғалаба қозонган ва “Катта дубулға” таснифидаги турнирда эса 19 та совринга эгалик қилган. “Segodnya” нашрининг маълумот беришича, жорий йилнинг август ойида 36 ёшли теннисчи яна бир рекордни қайд этган.
 
У теннисдаги фаолиятида 734 ҳафта давомида кучли ўнликдан жой олиб турган. Бу рекордни қайд этишда Рожер ақшлик Анде Агассини ортда қолдирган. Чунки Агасси 733 ҳафта давомида бу ишни уддалаб турган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Рожер Федерер Александр Зверев Тайгер Вуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!