Франциск аукциондан тушган пулларни 3 лойиҳа учун ажратишни мўлжалламоқда...
Бугун, 15 ноябрь куни Ватиканда оқ рангдаги Lamborghini машинасини қабул қилиб олган Рим папаси унинг капотига фломастер ёрдамида имзо чекди.
Мазкур автомобиль кейинчалик Sotheby’s кимошди савдо уйида аукционга қўйилади. Барча маблағ эса хайрия учун сарфланади. Рим папаси пулларни 3 лойиҳа учун ажратишни мўлжалламоқда.
Улардан биринчиси уй-жойларни ва жамоат биноларини тиклаш учун ажратилади. Иккинчи лойиҳа доирасида одам савдоси қурбонига айланган аёлларга ёрдам кўрсатувчи жамиятга ёрдам тариқасида ажратилади. Кимошди савдосидан олинган пулнинг бир қисми Африка мамлакатидаги аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатишни мақсад қилган 2 та Италия хайрия ташкилотларига берилади.
Lamborghini Huracan модели 2014 йилнинг март ойида Женевадаги автосалонда тақдим этилган эди. Бу автомобилнинг нархи тахминан 200 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Шуни айтиш керакки, Рим папасига мазкур маркали автомобилнинг ноёб нусхаси тақдим этилган.